Бор куч-ғайрати, шижоатини халқи ва давлатига хизмат қилишга сарфлаган буюк инсон, ажойиб Йўлбошчи оламдан ўтди. Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич «Янги уйни қурмасдан туриб эскисини бузманг» деб ўргатар эди. Унинг ана шу доно ўгити янги ва суверен Ўзбекистонни қуришда асос бўлди. Бугун Ўзбекистон Республикаси қудратли ва режали иқтисодиётга эга, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик таянчи бўлган, жадал ривожланаётган давлатдир.

АНДРЕЙ КОБЯКОВ,

Беларусь Республикаси Бош вазири

2016 йил, сентябрь