Сўнгги 25 йил давомида биз мураккаб тарихий йўлни босиб ўтдик. Бугун минтақамиз умумжаҳон миқёсида катта аҳамиятга молик эканининг шоҳиди бўлиб турибмиз. Ислом Каримов минтақамизнинг энг машҳур сиёсатчиларидан бири, десак, хато қилмаган бўламиз. Мен у киши билан нуфузли тадбирлар, олий даражадаги учрашувларда кўп марта учрашганман. Хусусан, биз Қирғизистон учун қийин ва хатарли даврлар – 2005-2010 йиллар оралиғида бир неча бор юзма-юз мулоқотда бўлганмиз. Президент Ислом Каримовнинг қарорлари биз учун ўта муҳим аҳамиятга молик эди. Қирғизистоннинг ўша мушкул вазиятдан чиқиб кетишига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти шароит яратди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тиним билмай ишлаганига ҳамиша қойил қолганмиз. Биз минтақамизда шундай раҳбар бўлгани билан фахрланишимиз керак.

РОЗА ОТУНБАЕВА,

Қирғизистон Республикасининг ўтиш даври Президенти