Ислом Каримов ўз халқи, Ватанини қаттиқ севарди ва унинг гуллаб-яшнаши ва тараққиёти учун кўп ишларни амалга оширди. У қалби кенг инсон, ҳақиқий ватанпарвар, буюк сиёсатчи ва давлат арбоби эди. Унинг деярли барча халқаро ташаббуслари халқаро майдонда қўллаб-қувватланди. Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакат янги ҳаёт қуриш билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳал этди, барча соҳаларда, жумладан, иқтисодиётда ҳам салмоқли муваффақиятларга эришди.
Биз Ислом Абдуғаниевични жуда яхши кўрардик, у Туркманистоннинг фахрий оқсоқоли эди.
Мен у кишининг барча фикр-мулоҳазалари ва чиқишларини яхши эслайман. Унинг чуқур маъноли сўзлари биз учун қадрли эди. Айниқса, «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир», деган сўзларини кўп эслайман.
ГУРБАНГУЛИ БЕРДИМУҲАМЕДОВ,
Туркманистон Республикаси Президенти
2016 йил, сентябрь